Кеча тушдан кейин Қозоғистон спорти ўзининг таниқли вакили Денис Тендан айрилгани спорт оламидаги ОАВларни анча жонлартириб юборган эди. Ушбу спортчининг ўлими юзасидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Маълум бўлишича, Қозоғистон прокуратураси ушбу ҳодиса юзасидан иш бошлаган. 

Суриштирув натижаларига кўра, Олма-Ота шаҳри шифохоналарининг бирига маҳаллий вақт билан чамасаи 14:55 да қўнғироқ бўлиб, кўчада номаълум шахс қон йўқотган ҳолда кўчада хушсиз ётгани ҳақида қўнғироқ бўлган. 10 дақиқа ичида тез тиббий ёрдам машинаси етиб келган ва жабрдланувчининг шахсини аниқлаш ишлари олиб борилди. Зудлик билан шифохонада операци хонасига олиб кетилган. 17:00 атрофида бош шифокор беморнинг ҳаёти узилгани ҳақида хабар берди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, чорраҳа ёнида номаълум шахслар спортчининг машинада бўлганидан фойланиб, ундан қимматбаҳо буюмларни, анироғи, Дениснинг машинасидаги қандайдир ойнани сўрашган. Спортчи ойнани беришдан бош тортгач, тажаввузкор шахслар машинасининг эшигини очиб, оёғига пичоқ урганча воқеа жойидан қочиб кетишган. 

Маълумот учун, Денис Тен 1993 йил Қозоғистон вилоятининг Олма-Ота шаҳрида таваллуд топган. Фигурали учиш бўйича Сочи Олимпиадасининг чемпиони. Қозоғистон спортида ушбу спорт турида Олимпия ўйинларида медаль олган ягона спортчи. 2013 йили жаҳон чемпионатида кумуш, 2015 йили бронза медалини қўлга киритган. 2015 йил 4 қитъа чемпионатида олтин медални қўлга киритган. 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98