Зубайра Тухугов:

Хабарингиз бор, ММА жангчиси Зубайра Тухугов UFC 242 турнири доирасида Лерон Мерфига қарши жанг ўтказди. Мазкур жанг дуранг билан якунлангани ҳақида ҳам маълумотга эгасиз. Айнан, ушбу жангга тайёргарлик кўриш жараёнида Тхуговнинг ҳаётида драматик воқеа рўй берган. Зубайра мазкур воқейликнинг шахсий Instagram сахифасида ёзиб қолдирди.

“Мен 14 июль куни ўқув-машғулотлар йиғини учун Таиландга боришга тайёргарлик кўраётганимда, бобом касал бўлиб қолди. Мен унинг жиддий касаллиги борлигини билмасдим ва унга: "бобо, тез орада ғалаба билан қайтаман", дедим. У қўлимни ушлаб, шундай деди: "агар қайтиб келгунинга қадар вафот этсам, уни менга бағишлайсанми?". Кейин унга жавоб бердим: "бобо, ўлим ҳақида ўйламанг, шифо топасиз ва ҳамма нарса яхши бўлади. Жанг пайтида менга кераксиз. Мен учун мухлислик қилишингиз лозим. Мен бу жангни сизга бағишлайман.

19 июль, у йўқ эди... Aфсуски, мен ҳам ғалаба қозона олмадим. Тез орада зафар қучаман ва кейинги ғалабамни албатта бобомга бағишлайман. Қачонки, жангларда ғалаба қозониб, бобомга бағишламагунимча, машғулот қилишда давом этавераман”.