Зоиров, Мўйдинхўжаевда ғалаба ёхуд Болгариядаги мусобақа ўзбек боксчилари учун муваффақиятли бошланди

Кеча Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида халқаро анъанавий "Странжа" кубоги бошланди.

Мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари иштирок этишлари ҳақида аввалроқ хабар бериб ўтганди.

Кеча тўрт нафар боксчимиз жанг қилди. Қувонарлиси, биринчи кун якунига кўра, барча боксчиларимиз мусобақани ғалаба билан бошлади:

Эркаклар:

-63 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Жорж Бейтс (Ирландия) 5:0

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров - Димитро Замотаев (Украина) 4:1


Аёллар:

-57 кг: Ёдгорой Мирзаева - Жусилен Ромеу (Бразилия) 4:0

-69 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Лалита (Ҳиндистон) - 5:0

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар