Зоиров – Алоян. Токиода ҳам супер жанг такрорланадими ёхуд “Рио-2016” олтинини Зоировга бой берган Алоян яна Олимпиадаги бормоқчи

Россиялик таниқли боксчи Михаил Алоян 2016 йилги Олимпия ўйинлари финалида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Шаҳобиддин Зоировдан қақшатқич мағлубиятга учраган эди. Ўша учрашув Михаил учун ҳаваскор боксдаги охирги жанг бўлиб қолмоқда. Қолаверса, Рио Олимпиадасидан кейинги допинг можароси оқибатида допинг истеъмол қилгани исботланган Алоян совринини Халқаро олимпия қўмитасига қайтариб беришга мажбур бўлди.

RIAN_02918730.HR.ru-pic685-685x390-79418

Кейинчалик профессионал боксга ўтган Алояннинг профрингда ҳам ишлари у қадар силлиқ кечмади. Аввалига ҳаммаси кўнгилдагидек эди. Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида нималарга қодирлиги кўрсатган  боксчи сифатида профессоналлар ўртасида ҳам чемпионлик жангига жуда тез эришди.

Унга кетма-кет рейтинги баланд рақибларни рўбарў қилишди. Ядер Кардоза, Марвин Солано, Хермогенез Кастильо, Александр Эспинозани мағлуб этган Алоян бешинчи жангидаёқ жаҳон чемпионлиги учун рингга чиқишга муваффақ бўлди.

2018 йилнинг 13 октябрида WBO чемпионлиги учун ўтказилган жангда Алоян ўз мухлислари кўз ўнгида Жанубий Африка Республикаси вакили Золани Тетега имкониятни бой берди.

15_e3d2eac1

Лекин курашга тўймаган боксчи яна ҳаваскорлар боксига қайтиб,  фаолиятида учинчи бор Олимпия ўйинларига боришга қарор қилди.

- Профессонал боксга ўтганимда ортга қайтишим мумкинлигини ҳам ҳисобга олганман, - дейди Михаил Алоян ўз қарорини маълум қилганидан сўнг. – Албатта, бунинг учун аввало терма жамоага киришим керак.

Дарҳақиқат, учун икки карра жаҳон чемпиони ва Лондон Олимпиадаси совриндори энди йил охирида Россия чемпионатида ўзини кўрсатиб, терма жамоадан жой олиши лозим.

Шаҳобиддин Зоировнинг вазияти эса бошқача. Рио Олимпиадасидаги ғалабадан сўнг яна ўз вазнида тенгсиз эканини исботлаган бухоролик боксчи Ўзбекистон терма жамоаси сафида халқаро миқёсдаги мусобақаларда муваффақиятли қатнашиб келмоқда.

Шаҳобиддин ўтган йили  Россия мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида кетма-кет олти рақибини енгиб, жаҳон чемпиони бўлди ва шу билан бирга Токио Олимпиадасига йўлланма ҳам нақд қилди.

Истеъдодли чарм қўлқоп устаси 2019 йилдан буён профессоналлар ўртасидаги жангларда ҳам қатнашмоқда. Михаил Алоян профрингдаги барча учрашувларини ўз ватанида ўтказган бўлса, Шаҳобиддин Зоиров Бирлашган Араб Амирликлари, Дания ва Саудия Арабистонида ташкил этилган бокс кечасида рақибларини мағлуб этди.

Zoirov-Finol (1)

Ҳозирча, Шаҳобиддин Зоиров Ўзбекистон терма жамоаси сафида бўлажак Олимпиадага режа асосида тайёрланмоқда. Михаил Алоян эса ўзбек боксчиси билан куч синашиш имкониятига эга бўлиши учун анча йўлни босиб ўтиб, бунга муносиб эканини исботлаши керак.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)