Зоҳид Кенжаев Испаниядаги юришини бошлади
Стол тенниси бўйича Ўзбекистон терма жамоамиз аъзоси Зоҳид Кенжаев Испанияда Халқаро стол тенниси федерацияси томонидан ўтказилаётган "Spanish Open" турнирини ғалаба билан бошлади.
 
Жорий йили Токио шаҳрида ўтадиган Олимпия ўйинлари учун рейтинг очколарини тақдим этадиган мазкур мусобақанинг илк босқичида Зоҳид Кенжаев россиялик Артур Абусевга қарши ўйин ўтказди ва 4:1 (11:9, 3:11, 11:1, 11:8, 11:4) ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Энди стол теннисчимиз Гранада шаҳри мезбонлик қилаётган турнирнинг 1/32 финал босқичида германиялик Бенедикт Дуда билан куч синашади. 
 
Ўзбекистон стол тенниси федерацияси матбуот хизмати
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Muhammadali Badalov
07/02/2020 10:33
Zohid Karimovmas Zohid Kenjayev