Зоҳид Кенжаев “German Open ” турнирини ғалаба билан бошлади

Стол тенниси бўйича терма жамоамиз аъзоси Зоҳид Кенжаев айни кунларда Германиянинг Магдебург шаҳарида ташкил этилаётган "ITTF World Tour Platinum German Open – 2020" турнирида иштирок этмоқда.

ХХХI ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси бўлган Зоҳид Кенжаев мазкур мусобақанинг илк даврасида Ливан вакили Ториқ Маҳрумни 4:0 ҳисобида таслим этди.

Энди ҳамюртимиз иккинчи даврада  хитойлик, бироқ стол тенниси мусобақаларида Украина шарафини ҳимоя қилаётган Ли Коу билан рақобатлашади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)