Зидан Йович ҳақида нималар деди?

"Реал" Мадрид клуби бош мураббийи Зинедин Зидан жамоанинг сербиялик ҳужумчиси Лука Йович ҳақида ижобий фикрларни билдирди.

“Йович бу жамоамиз келажаги. У хотиржамликни сақлаши ва ўрганишни давом эттириши керак. У кўплаб голлар урадиган ажойиб футболчи. Биз унга умид боғладик”, - дейди франциялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” бугун Испания Суперкубоги ярим финали доирасида “Валенсия”га қарши баҳс олиб боради. Мадридликларнинг асосий ҳужумчиси Карим Бензема жароҳати сабаб ушбу беллашувда иштирок этолмайди. Шу боис катта эҳтимол билан Йович унинг ўрнига асосий ҳужумчи сифатида ўйнайди.