Зидан Хамеснинг гапларига босиқлик билан изоҳ берди

"Реал" бош мураббий Зинедин Зидан жамоа ярим ҳимоячиси Хамес Родригеснинг сўнгги баёнотига изоҳ берди.

Олдинроқ, колумбиялик футболчи "Реал"да мажбуриятларини бажариш учунгина тўп сураётганини ва майдонга кам тушиш сабабини билмоқчилигини айтиб ўтган эди.

"Хамес тўғри гапирган. У майдонда кўпроқ бўлишни хоҳлайди ва бу нормал ҳолат. У "Реал" футболчиси, шундай экан у билан ишлашда давом этамиз", - дейди Зидан.

Жорий мавсумда Хамес Ла Лига баҳсларида 8 маротаба майдонга тушиб, битта гол ва битта ассист муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)