Зидан Хамесдан мамнун, аммо
Ads

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Хамес борасида фикрини яхши томонга ўзгартирди.

28 ёшли футболчининг машғулотларда ишлашидан Зидан мамнун.

Зидан "Сельта"га қарши учрашувда Хамесни майдонга туширишни режа қилган эди, бироқ Модричнинг кутилмаганда қизил карточка олиши туфайли Зидан режасини амалга ошира олмади. Шунинг учун Ла Лиганинг навбатдаги тур ўйинларида Хамесни мадонга туширишни ният қилмоқда.

Хабар қилинишича, Хамеснинг клубдаги ҳолати Неймар, Погба ёки Бруно Фернандешнинг трансферига боғлиқ. Агар шу футболчилардан бирортасини мадридликлар харид қилишса, Хамес Мадрид клубининг хайрлашишни истаган футболчилар рўйҳатига қўшилиб қолади.