Зидан Мессининг “Барса”дан кетиш қарорига изоҳ берди

“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан чемпионатдаги асосий рақобатчиси “Барселона” сардори Лионель Мессининг келаси йили клубни тарк этиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

- Нима бўлишини билмайман. У ҳозир шу ерда. Барчамиз Ла Лигада энг зўр футболчилар ўйнашини истаймиз, - деди Зинедин Зидан.

Лионель Меси “Барселона”да юзага келган муҳит туфайли ўзаро ҳамкорликни узайтириш бўйича музокараларни тўхтатиб, келаси йили шартномаси якунланиши билан Каталониядан кетмоқчи эканини билдирган эди.

Месси кетса, “Барса”нинг янги етакчиси Неймар бўлади!

Месси “Барселона”дан кетади!

“Месси бор йўғи бир ярим метрли махлуқ. Ундан қўрқма!”

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)