Зидан

“Реал” Мадрид клуби бош мураббийи Зинедин Зидан кеча Ла Лиганинг 9-туридан ўрин олган “Мальорка”га (1:0) қарши ўйинда учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўйинни бу тарзда бошласангиз, ҳаммаси қийинлашиб кетади. Биз режалаштирганимиздек ўйнай олмадик. Негадир учрашувнинг дастлабки 8 дақиқаси биз учун сюрпризга айланди. Натижада рақиб гол урди ва ҳимояланишга ўтди. Биз эса бу вазиятга ечим топа олмадик. Мен безовта бўлмаяпман, аммо биз янада барқрор ўйин кўрсатишимиз лозим. Агар биз бу мавсум бирор нарсага эришмоқчи бўлсак, янада яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак”, - дейди франциялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, кечаги мағлубиятдан сўнг “Реал” чемпионат пешқадамлигини “Барселона”га топшириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Даврон Курбанов
20/10/2019 13:10
Realda Ranoldudek sovuqqon hujumchi yetishmayabdi
Даврон Курбанов
20/10/2019 13:08
Zidan mag'lubiyatning asosiy sababi Ranolduning yo'qligi