Зидан ЕЧЛдаги мағлубиятга қандай изоҳ берди?

Чемпионлар Лигаси ярим финал босқичидан ўрин олган "Челси" ҳамда "Реал" жамоалари ўртасидаги жавоб учрашувида лондонликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва финалга чиқди. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида мадридликлар устози Зинедин Зидан қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Ҳа, айтишимиз мумкинки, "Челси" ғалаба қозонишга лойиқ эди. Биз курашдик, аммо улар финалга чиқишга кўпроқ муносиб. Бугун майдонга тушган футболчиларимиз жисмонан ўйинга тайёр эди.

Йигитларим билан фахрланаман - биз ҳаракат қилдик, мақсадга жуда яқин келгандик, финалга бир қадам қолганди. "Челси" ажойиб ўйин ўтказди, улар финалга муносиб. Бизда аниқ имкониятлар бўлмади, "Челси" бир нечта вазият яратди - бу футбол. Aммо айтганимдек, мен йигитларим билан фахрланаман. Энди биз дам оламиз ва Ла Лига ҳақида ўйлаймиз.

Aлбатта, биз бахтли эмасмиз. Ярим финалда мағлуб бўлганингизда, бахтли бўла олмайсиз. Мағлубиятни қабул қилиш қийин, лекин эртага биз яна машғулотлар майдонига қайтишга тайёрмиз ”, - деди Зидан.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)