Зидан Бэйл ва Хамес ҳақида гапирди

"Реал" Мадрид клуби бош мураббийи Зинедин Зидан жамоадан кетиши мумкин бўлган Хамес Родригес ва Гарет Бэйллар ҳақида гапириб ўтди.

“Хамес ва Бэйл “Реал” футболчиларидир. Улар жамоанинг муҳим аъзолари ҳисобланишади. Айни дамда мен “Реал” таркибига кирадиган барча футболчиларни режамга киритяпман. Аммо, 31 августгача ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ҳозирча уларнинг барчаси “Реал” учун ўйнаяпти. Мен эса мураббий сифатида барча футболчилардан фойдаланишим керак”, - дейди франциялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 30 ёшли Бэйлга Хитойнинг "Цзянсу Сунин" клубидан таклифлар бўлган эди. Бироқ, "Реал" сўнгги дамда уни сотишни хоҳламади.

27 ёшли Хамесга эса "Наполи" ва "Атлетико"дан қизиқишлар мавжуд. Аммо, ҳозирча унинг трансфери амалга ошгани йўқ.