Зидан

Испания Ла Лигаси 30-тури мавсумнинг сўнгги "эл-класико"сини тақдим этди. Мадриддаги камтаргина "Альфредо Ди Стефано" стадионида бўлиб ўтган учрашув майдон эгаларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида "Қироллик клуби" устози Зинедин Зидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди: "Ҳиссиётларим аъло даражада. Биз ўйинни ажойиб тарзда бошладик ва ҳақли ғалабани қўлга киритик. Бизда учинчи голни киритиш учун етарлича имкониятлар юзага келганди.

Баҳсли вазият тўғрисида ҳар кимнинг ўз фикри бор. Аммо ўйлайманки, ҳакам пенальти белгиламаган бўлса, бунга унинг асосий бор. Биз учун энг муҳими майдонда нималар қила олганимиз. "Барселона" кучли клуб ва улар бизга қийинчилик туғдира олди. Аммо ҳамма нарсада ҳакамни айблаш нотўғри.

Мен футболчиларим учун хурсандман. Барчамиз бир нарсага интиламиз ва ғалабани биргаликда қўлга киритдик. Чемпионлик учун кураш нуқтаи назаридан ҳеч нарса ўзгармади. Олдинда ҳали кўплаб учрашувлар бор. Энди иккита қийин ўйиндан сўнг дам олишимиз керак".

Рональд Куман: Ҳакам "Реал" дарвозасига аниқ пенальти белгиланмади

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар