"Зенит" ярим ҳимоячиси Эмилиано Ригони "Сампдория" клубига ўтди.

Хабар қилинишича, италияликлар футболчини бир йилга ижарага олишган.

Олдинроқ, футболчининг сотиб олиш ҳуқуқи 10 млн еврога баҳоланган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ригони 2017 йилдан буён Санкт-Петербург клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Ўтган мавсумнинг биринчи даврасини А Сериянинг "Aталанта" клубида ўтказган.

РПЛнинг амалдаги мавсумида 5 баҳсда иштирок этди.