Замонамизнинг баскетбол юлдузларидан бири фаолиятини якунлади

Германия терма жамоаси ва МБАдаги "Даллас" клубининг таниқли баскетболчиси Дирк Новицки фаолиятини якунлади. Баскетболчи бу ҳақида бироз аввал "Финикс"га қарши кечган уй учрашувидан (120:109) сўнг маълум қилди. 

Новицки "Даллас" сафида оз эмас, кўп эмас нақд 21 мавсум ўтказди. Ушбу давр оралиғида бир бор (2007) МБА чемпионлигини қўлга киритди, 12 бор МБА рамзий ўйинчилари қаторидан жой олди, шунингдек, МБАнинг қатор йўналишларида йил лауриатига айланган. 

Ёзда 41 ёшни қарши оладиган баскетбол юлдузи ўзининг хайрлашув учрашувида 33 дақиқа майдонда ҳаракат қилди ва бу вақт оралиғида 30 очко жамғаришга муваффақ бўлди. 

Минбар

Барча блоглар