Забит Магомедшарипов дивизион чемпионини жангга чорлади

UFCнинг ярим енгил вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Забит Магомедшарипов ушбу дивизион чемпиони Aлександр Волкановскини жангга чорлади.

“Менинг кейинги жангим чемпионлик учун саралаш бўлиши керак эди ва мен бу тўқнашувда жангсиз ғалаба қозондим. Кейинги баҳс - бу титул жанги. Волкановски, сени буюк чемпион эканлигингни ва Макс Холлоуэй билан жанг қилишдан чарчаганингни биламан. Кел, янги қонни синаб кўрайлик. Бу унутилмас бўлишига ваъда бераман. Мухлисларга хоҳлаганларини берайлик. Aгар, сенга бироз вақт керак бўлса, сентябрь ёки октябрь ойлари менга тўғри келаверади, - деб ёзди Магомедшарипов ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)