Заа АПЛда «BLM»га қарши чиққан биринчи футболчи! У бу иш ўз кучини йўқотди, деб ҳисобламоқда!

SPORTS.uz Европа футболидаги энг сўнгги қизиқарли воқеалар билан таништириб ўтишда давом этади.

Ҳозирда Англия премьер лигасидаги барча футбол ўйинлари олдидан тиззасини ерга қўйиб, «Black Lives Matter» шиорига амал қилмоқда. “Қораларнинг ҳаёти муҳим” маъносида ўтказилаётган акция сайёрамизнинг деярли барча ҳудудларида ҳали-ҳамон кучда. «Кристал Пэлас» ҳужумчиси Уилфрид Заа эса, кутилмаганда бунга қарши чиқди. У бу ишни Британияда амалга оширган илк футболчига айланди.

цудзапзцлплукп

Ушбу акциянинг бардавомлигига биринчи бўлиб, «Бренфорд» жамоаси «зарба» йўллади. Кузда АПЛга чиқиш учун асосий даъвогар бўлиб турган жамоа расман «BLM»дан воз кечганлигини эълон қилди. Кейинроқ Уэйн Руни бошчилигидаги «Дерби» жамоаси ҳам ўз эътирозини оммавий тарзда билдирди. «Манчестер Юнайтед» афсонаси ўз шогирдлари ва мураббийлар штабини бир саф бўлиб туришини афзал кўрди.

Катта эҳтимол билан, Уилфрид айнан улардан илҳомланган кўринади. Унинг бу ишидан сўнг, «On The Judy» падкастига меҳмонга чақиришди. Ҳужумчи ўз қарорини қуйидагича изоҳлаб берди:

“Мен нима учун тиззамни ерга қўйишим керак? Биз ҳамма учун муҳим эканлигимизни шундай исботлашимиз керакми? Нима учун мен “BLM” ёзуви туширилган футболкаларни кийишим керак? Бизнинг ҳаётимиз муҳим эканлиги ҳақида айтилаётган сўзларнинг барчаси расмиятчилик холос. Мендан интервью олишар экан, BLMни қўллаб-қувватлашим кераклиги ҳақида сўрашади. Агар ирқчиликка қарши курашдаман, десам бўлгани. Улар мени ҳисобга қўшиб қўйишади ва бўлди.

Ирқчилик ҳақида ҳаммаси ўз жойига тушмагунига қадар интервью бермайман. Барча платформаларда одамлар фейк аккаунт очиб қоратанликларни мазах қилиш билан овора. Уларга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаяпти. Менга ўйиндан олдин ҳурмат кўрсатишим кераклиги ҳақида айтишдан олдин, ўшаларни топинг ва жазоланг!»

lerglerpglpr

Февраль ойидан бошлаб, Заа ирқчиликка қарши кураш йўлидаги барча акцияларда иштирок этишдан бош тортди. Ой ўрталарида у билан Sky Sports катта интервью ташкил этди. Ушбу суҳбатда қаҳрамонимиз ўз позициясини яшириб ўтиргани йўқ.

«Яна такрорлайман. Тиззамни ерга қўйиш мен учун ўз-ўзини таҳқирлаш билан тенг. Сабаби, ота-онам қоратанли эканлигимдан фахрланишим кераклигини уқтирган. Нима бўлган тақдирда ҳам, ўзлигимдан ор қилмайман. Шу боис, мен доимо бошимни баланд кўтаришим керак, деб ҳисоблайман. Ҳар бир ўйинда бу иш такрорланмоқда, бироқ одамлар бўлиб ўтган воқеани унутиб бўлди. Кимлардир бу одат ирқчиликка қарши курашда фойда келтиришини айтмоқда. Мен учун бунинг ўзи камлик қилади. Футболкадаги ёзувлар бизни қолганларда яна ҳам узоқлашиб кетишимизга сабаб бўлмоқда. Улар бизни аллақачон алоҳида қилиб қўйишди. Бу одат сабабли, энди улар билан ўртамиздаги фарқ катталашиб бормоқда. Менимча барчамиз бошимизни баланд кўтариб туришимиз лозим!»

Уилфрид ўз сўзларини амалда ҳам исботлади. «Вест Бромвич»га қарши бўлиб ўтган ўйинда у бошини баланд кўтарди ва қолганлардан ажралиб турди. Ивуарлик футболчи барча тиззасини ерга қўйган бўлса-да, қўлларини орқага қилганча хотиржам тарзда бир дақиқани ўтказди. Шу тариқа, Заа BLMга қарши чиққан биринчи АПЛ футболчисига айланди.

Ўзининг қилган иши мухлислар орасида турли хил реакцияга сабаб бўлишини сезган футболчи, ўйиндан сўнг интервьюда воқеаларга изоҳ бериб ўтди.

“Мен бу қарорга келганимни бир неча ҳафта илгари эълон қилган эдим. Бу ерда қароримни муҳокама қилмоқчи эмасман. Биз тиззамизни ерга қўйсак ҳам, қўймасак ҳам ирқчилик давом этмоқда. Айрим футболчилар ҳали-ҳамон танасининг ранги билан боғлиқ ҳунук сўзлар ёзилган хабарларни қабул қилишда давом этмоқда.

Мен АПЛнинг бу борада енг шимариб, ишга киришганидан хабарим бор. Бу ёқимли ҳолат. Чин юракдан бунга қарши курашаётган барчани ҳурмат қиламан. Шунингдек, тиззасини ерга қўйиб, ўз ҳурматини ифода этаётган сайёрамиздаги барча футболчиларни ҳурмат қиламан. Менимча, омма орасида болаларнинг тарбияси ва таълим сифатини яхшилашга катта эътибор қаратишимиз лозим. Ижтимоий тармоқларда фикр билдираётганлар эса, қаттиқроқ жазога тортилиши лозим. Нафақат футболчиларни, балки бошқа касб вакилларини ҳам ҳимоя қилиш керак.”

«Кристал Пэлас» бош мураббийи – Рой Хожсон эса, футболчини тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

rkthoprtkhortkh

“Заа қилган иши изоҳлаши шарт эмас. У барчага бунинг сабабини тушунтириб бўлди. Уилфрид бу одат ўз кучини йўқотганини айтди. Энди бу кунимизда учрайдиган одатий бир воқеага айланиб бўлди. Унинг сўзларини эшитгач, клуб раҳбарлари ва мен ҳаммасини тушундик. Агар унинг манзилига негатив фикрлар келишни бошласа, ҳайрон қоламан. Аслида ирқчиликка қарши курашмоқчи бўлган инсонлар ҳақида гап кетса, мен биринчилардан бўлиб Заҳани кўрсатган бўлар эдим. У ўз ҳаракатини фақат сўзда ёки ўйин олдидан кўрсатаётган йўқ. У барчасини амалда бўлишини истамоқда.

Катта эҳтимол билан, тез орада Заа бошлаган ҳаракат катта тезлик олади. Тез орада АПЛнинг бирор бир клуби ўйин олдидан эгилишни истамаслигини маълум қилса, ажаб эмас.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар