“Ювентус”ни тахтдан ағдарадиган жамоа бор экан

“Аталанта” бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини А Серия ғолиби “Ювентус”ни фақатгина “Интер” тўхта олишини таъкидлади.

- “Интер”га қарши учрашувдан кейин, Антонио Конте билан дўстона мулоқот қилдик. Мен ҳамкасбларимдан камдан-кам яхши гап эшитаман. Конте жорий мавсумда “Интер”да улкан ишларни амалга оширди. “Интер”- чемпионликни ҳеч ким бермай келаётган “Ювентус”ни тахтдан ағдара оладиган ягона жамоа, - деди Гасперини.

Жорий мавсумда “Интер” кетма-кет тўққизинчи чемпионлигини нишонлаган “Ювентус”дан бир очко ортда қолиб кетди. “Аталанта” мусобақани кучли учликда якунлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)