“Ювентус”га Саррининг кетиши ҳам муаммо туғдирмоқда

“Ювентус” бош мураббий Маурицио Саррини ишдан олиниши клуб ғазнасига йўқ жойдан 20 миллион евро зарар келтирди.

61 ёшли мураббийнинг клуб билан шартномаси 2022 йилгача тузилган ва йилига 5,5 миллион евро маош олади. Агар мазкур битим томонларнинг ўзаро келишуви билан бекор қилинмаса, туринликлар Сарри компенсациясига 11 миллион, солиқлар билан қўшиб ҳисоблаганда 20,3 миллион евро харажат қилиши керак бўлади.

“Ювентус” хўжайинлари жамоа Европа чемпионлар лигасини эрта тарк этгани ва миллий чемпионатдаги кўрсаткичлар пасайиб кетгани боис, Саррининг жавобини бериб юборишга қарор қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)