“Ювентус” “зебралар”нинг энг зўрини олади

“Ювентус” раҳбарияти ёзги трансферлар мавсумида “Удинезе” сардори Родриго де Паулни трансфер қилади.

Аргентиналик ярим ҳимоячи “зебралар” таркибида беш йилдан буён юқори савияда ўйин намойиш этмоқда ва бугунги кунда жамоанинг етакчи ўйинчиси ҳисобланади.

26 ёшли ярим ҳимоячининг “Унидезе” билан шартномаси 2024 йилнинг ёзигача имзоланган. Шу боис, туринликлар Аргентина терма жамоаси ўйинчисини олиш учун камида 30 миллион евродан воз кечишига тўғри келади.

Родриго жорий мавсумда саккизта учрашувда иштирок этиб, икки марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)