“Ювентус” ёш футболчига катта имкон бермоқчи

Туринликлар “Барселона”нинг бразилиялик легионери Артурни қўлга киритганидан сўнг, энди ушбу клубнинг иккинчи жамоасида тўп сураётган ҳимоячи Серхио Акьемега оғиз солмоқда.

22 ёшли гвинеялик футболчи иккинчи жамоанинг энг кучли ўйинчиларидан эканига қарамай, асосий таркибга киритилгани йўқ. Шунинг учун “Барселона” келаси йили бу ҳимоячи эркин агентга айланмасидан уни сотиб юбориши керак.

“Барселона Б”  жамоасида 27 та учрашув ўтказган Акьемега “Ювентус”дан ташқари  “Эйбар”,  “Вальядолид” ва “Гранада” жамоалари асосий таркибдан жой ваъда қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)