«Ювентус» клуби ярим ҳимоячиси Сами Хедира жамоадан кетмоқчи эмас. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар берди.

Италияда ўзимни яхши ҳис қиляпман. Мен кучли жамоа сафидаман ва ғалабаларга "очман". Айни пайтда бирор бир жойга кетишимга асос йўқ. Чунки мен "Ювентус" ва Туринда бахтлиман, - деди Хедира.

Хедира бу мавсум А серияда "Юве" шарафини 26 ўйиндан 12тасида ҳимоя қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)