“Ювентус” клуби фаолиятидаги 700-голини урган ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ушбу тарихий натижа билан табриклади.

Аниқроғ, туринликлар президенти Андреа Аньелли кеча А Сериянинг 8-туридан ўрин олган “Болонья”га қарши ўйиндан олдин 34 ёшли португалиялик футболчига эгнига унинг исми ва 700-рақам туширилган “Ювентус” либосини совға қилди.

рррр

Маълумот учун, Роналду “Ювентус” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ҳозирча “кекса синьора” сафида жами 51 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 32 та гол ҳамда 11 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)