Туриннинг “Ювентус” клуби форварди Марио Манжукич фаолиятини Қатарнинг “Ал-Духаил” клубида давом эттиради. Бу ҳақда “кекса синьора” спорт директори Фабио Паратичи хабар берди.

“Манжукичнинг трансфери? Биз музокаралар жараёнидамиз, аммо ҳали якуний келишувга эришганимиз йўқ. Марио ҳозир Қатарда бўлиб турибди. У ажойиб инсон ва ўйинчи. Биз унинг жамоамизда 4 йил фаолият олиб борганидан хурсандмиз. Энди у янги жамоасида муваффақиятга эришишига умид қиламиз”, - дейди Паратичи.

Маълумот учун, Манжукич жорий мавсум “Ювентус” сафида бирорта ҳам ўйинда иштирок этгани йўқ.ф

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)