Туриннинг “Ювентус” клуби ўзининг расмий сайтида Суперлига масаласида расмий баёнот билан чиқди.

“Биз баъзи клубларнинг лойиҳадан чиқиб кетиш ниятидан хабардормиз, гарчи клублар ўртасидаги келишувда кўзда тутилган зарур тартиб-қоидалар бажарилмаган бўлса ҳам. Шу нуқтаи назардан, биз ҳозирда лойиҳани дастлаб ўйлаб топилганидек бажариш эҳтимоли нисбатан кичик. "Ювентус" ҳали ҳам мусобақанинг спорт, тижорат ва ҳуқуқий жиҳатлари ишончлилигига амин. Клуб ўз йўлида содиқ қолмоқда”, - дейилади хабарда.

Кеча Суперлиганинг аксарият жамоалари мусобақада иштирок этишдан бош тортди. Аммо “Реал”, “Барселона” ва “Ювентус” бу борада ўз фикрини ўзгартиргани йўқ.

“Кекса синьора” айни дамда А Серияда 4-ўринда бормоқда. Улар пешқадам “Интер”дан 13 очко кам жамғарган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар