“Ювентус” раҳбарияти антиқа трансферни амалга оширди. Аниқроғи, туринликлар ҳужумчи Андреа Бригенти билан шартнома имзолади.

Қизиғи шундаки, 32 ёшли футболчи “Юве”нинг U-23 жамоасида тўп суради. Андреа фаолияти давомида ҳеч қачон А Серияда ўйнамаган. Унинг энг юқори чўққиси Б Серия бўлган.

“Ювентус”нинг ёшлар жамоасини Андреа Пирло бошқариши керак эди. Аммо Маурицио Сарри истеъфога чиқарилгач, Пирло асосий жамоага бош мураббий этиб тайинланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)