“Фиорентина” ҳужумчиси Федерико Кьеза ҳамон “Ювентус”нинг диққат марказида бўлиб турибди.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга қараганда, туринликлар Кьеза эваза флоренцияликларга 2 та футболчи беришни таклиф қилмоқчи. “Кекса синьора” дарвозабон Маттиа Перин ва 3 та ҳимоячи - Даниэле Ругани, Лука Пеллегрини ёки Кристиан Ромеродан бирини беришга тайёр.

22 ёшли Федерико Кьеза 2019/2020 йилги мавсумда 26 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)