«Ювентус», «Реал», «Манчестер Сити» ва «Тоттенхэм» бир футболчини кўзламоқда

Англия терма жамоаси ҳамда “Лидс” клуби ярим ҳимоячиси Кэлвин Филлипс бир қатор гранд клублар эътиборига тушди.

TuttoJuve нашрининг ёзишича, «Ювентус», «Реал», «Манчестер Сити» ва «Тоттенхэм» клублари 25 ёшли футболчини кузатмоқда. Ўз навбатида “Лидс”  Кэлвиннинг трансферини 25 млн фунтга (около 30 млн евро) баҳоламоқда.

Филлипс якунланган мавсум премьер-лигада жами 29 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди.

Кэлвин Филлипс 2020 йилдан буён Англия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию