“Юве” нишонидаги Шомуродов рақобатга дош беролмаяпти!

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2022 йили Қатарда бўладиган жаҳон чемпионати йўлланмаси учун курашида мухлису мутахассисларимизнинг асосий умиди, жамоамизнинг энг қудратли футболчиси Элдор Шомуродов экани ҳеч кимга сир эмас. Жаҳон футболида терма жамоадаги кам сонли юлдузлар етакчилик қобилияти ва ишончли ўйини билан шерикларини мундиалга олиб чиққан вақеалар ҳам учраб туради. Биз ҳам шунга умид қиламиз.

c6ec24d2111eb8f28df8127d6255a

Ҳар ҳолда Европа футболидан  нафас олаётган Элдорнинг Осиё терма жамоаларига қарши самарали ўйин кўрсатиши ва бу орқали терма жамоамизга катта фойда келтиришига ишонишга ҳақлимиз.

Европа миллий чемпионатларида мавсумнинг охири кўриниб, ёзги трансферлар жараёни яқинлашган сари бўлажак олди-бердилар ҳақида турли хабар, янгилик, шарҳлар тобора кўпайиб бормоқда. Биз учун муҳим бўлгани Шомуродов фаолиятига тегишли хабарлардир.

Хусусан, Италия матбуотида ўз ўрнига эга бўлган Tuttosport ва Gazzetta dello Sport нашрлари катта ўзгаришлар ва янгиланишлар арафасида турган “Ювентус”нинг Элдор Шомуродовни кузатиб бораётгани ҳақида яна хабар тарқата бошлади.

155809298_4350141568330063_2874769009010861647_o

А Сериянинг ўтган турида “Ювентус” ўз майдонида “Женоа”ни қабул қилди. Элдор кетма-кет иккинчи учрашувда бошлинғич таркибда кўриниш бермади. Давиде Баллардини кейинги пайтда Жанлука Скамаккага ишонч билдирмоқда. Италиялик ҳужумчи ҳам ишончни оқламоқда. Скамакка охирги учта учрашувда учта гол уриб, битта голли пас оширди. Ҳатто, “Ювентус” посбонини ҳам ўз дарвозасидан гол олиб чиқишга мажбур қилди. Бу натижа орқали Скамакка рақобатда ўзбек легионерини бошланғич таркибдан сиқиб чиқарганини ҳам тан олиш керак.

“Женоа” мураббийлар штаби Криштиану Роналду етакчилигидаги жамоага қарши ўтказилган учрашувда Элдор Шомуродовни иккинчи бўлимда майдонга тушириб, қарийб ярим соат ўйнатди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Элдор “Женоа” мағлубиятини тан олиб, ижобий натижа учун кучи етмай, курашишни тўхтатган паллада ўйинга қўшилди. Бундай вазиятда ўзини кўрсатиш эса амри маҳол.

Шунга қарамай, Шомуродов жуда фаол ўйнади.  Whoscored сайти мутахассислари фикрига кўра, ўзбекистонлик легионер учрашувнинг сўнгги 30 дақиқасида энг яхши ўйнаган футболчилардан бири бўлди ва шунга яраша унга берилган баҳо 6.2 баллни ташкил қилди. Ҳар ҳолда ёмон кўрсаткич эмас.

Ўйин таҳлили билан шуғулланган экспертлар Шомуродов ўзи ўйнаган дақиқаларда бир марта рақибни муваффақиятли алдаб ўтгани, “иккинчи қават”даги курашда ғолиб чиққани, ўз жамоаси жарима майдончасида хавфли вазиятни бартараф қилгани ва саккизта тўп узатишдан еттитасини аниқ бажарганини қайд этди.

160898097_4384410311569855_6504831346853920197_o

Бироқ, ҳамюртимиз “Ювентус” дарвозасига ҳужум уюштиришда туринликларнинг машҳур ҳимоячилари –  тажрибали Жоржо Кьеллини ва истеъдодли Маттейс Де Лигтнинг қаршилигини синдира олмади.

Нима бўлган тақдирда ҳам, Шомуродов ўз ўйини билан бошқа клублар мутасаддилари эътиборини қозонгани бор гап. Замонавий футболда бутун мавсумни юқори савияда, бошланғич таркибда ўтказиш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Шомуродовдан ташқари генуяликларнинг асосий тўпурари Маттиа Дестро ҳам захирага михланиб қолди.

Ҳозирча, Баллардини тажрибали Горан Пандев ва ёш Жанлука Скамаккага кўпроқ имконият беришга қарор қилган. Элдор Шомуродов эса, рақобатда ғолиб чиқиш учун янада шиддат билан ҳаракат қилиши талаб этилади. Бунинг учун легионеримиз гол уриши керак. Балки, Элдор 18 апрель куни сафарда “Милан”га қарши ўтказиладиган беллашувда ўз номини тарихга ёзиб қўяр.

Демак, Тошкент вақти билан 15:30 бўладиган ўйинни интизорлик ва умид билан кутамиз!

Вадим Абрамов тўпурар легионеримиз ўйинини кўргани Европага борди! (фото)

Роналду Элдорни кутмоқда. “Ювентус” Шомуродов номзодига қайтди

Шомуродовга қарши ўйнаган Роналду футболкасини нега отиб юборди?

Янги шов-шув! “Женоа” Шомуродов ўрнига Кокоринни олади!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар