"Ювентус" клуби "Манчестер Юнайтед"дан собиқ футболчиси Поль Погбани қайтаришни режалаштирмоқда. Туринликлар "қизил иблислар"га футболчилар "рокировка"сини таклиф қилди. 

"Sky Sports" нашрининг хабар беришича, Погба ўрнига ярим ҳимоячи Федерико Бернардески ва ҳужумчи Пауло Дибала "Олд Траффорд"га йўл олиши мумкин. "Юве" раҳбарияти икки футболчи Погбанинг трансфер суммасини тўлаш учун етарли бўлади, деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Поль хизматига "Реал Мадрид" ва ПСЖ клублари  ҳам қизиқиш билдирмоқда. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)