Юрий Сёмин:

“Навбаҳор” – “Пахтакор” ўртасидаги ўйин тақдирини якунда VAR тизими орқали белгиланган пенальти ҳал қилди. Бу сафар ҳам VAR орқали вазиятга аниқ баҳо бериш ҳамда қарор чиқариш чўзилиб кетди. Бу эса ўйиннинг темпига таъсир кўрсатаётгани ҳам бор гап.

Умуман олганда, футболга VAR кириб келгач, бу борада турли фикр ва мулоҳазалар билдирилмоқда. Яқинда sports.uz сайтига эксклюзив интервью берган россиялик таниқли мутахассис Юрий Сёмин ҳам бу ҳақида тўхталганди ва ўшанда қуйидагича жавоб қайтарганди.

- VAR – бу янги йўналиш, ундан воз кечиб бўлмайди. Тизимдан тўғри ёки нотўғри фойдаланишаётгани эса бу бутунлай бошқа масала. Яхшиси, VAR билан боғлиқ саволингизни ўзингиздан чиққан ва бутун жаҳон танийдиган ҳакамга (Равшан Эрматовни назарда тутяпти) берсангиз мақсадга мувофиқ бўларди (кулади). “VAR”дан қочиб қутулиб бўлмайди. Бундан кейин ушбу тизим футболнинг ажралмас бир қисмига айланиб қолади. Ҳаммасини борлигича қабул қилиш керак. Фақат тизим билан боғлиқ ишларни янада мукаммал даражага олиб чиқиш пайида бўлиш жуда муҳим аҳамият касб этади. Теннисда видеотакрор борми, бор. Баскетболда-чи, унда ҳам бор. Энди VAR футболда ҳам мавжуд!

У Абдураимовга қарши тўп сурган, Қосимовни ёшлигидан билади ёхуд Самарқандни қўмсаётган Сёмин ўзбек футболи хусусида

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)