Юнон -рум курашчиларимиз тарихий натижани қайд этмоқда
Ads

Қозоғистонда бўлиб ўтаётган спорт куршлари бўйича жаҳон чемпионатининг юнон-рум кураши бўйича ҳозирга қадар битта кумуш ҳамда битта бронза медалини қўлга киритиб улгурганмиз. Кечки дастурларда яна иккита бронза учун вакилларимиз гиламга чиқишади. Қувонарлиси, Токио Олимпиадасига учта йўлланмани қўлга киритдик. Албатта, бундай ютуқлар замирида “кадр орти” қаҳрамонларининг ҳам мехнати улкан бўлади. Ушбу жаҳон чемпионати мобайнида ҳам шундай инсонлар сифатида эътироф этилувчи, мураббийлар ва мутасаддиларнинг жонкуярлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.  Жумладан, терма жамоа бош мураббийи Равшан Рўзиқулов, катта мураббий Рустам Қудратов, Аслиддин Худойбердиев, Заза Силагадзе, Ҳайрулло Абдуллаев, Исроил Сиддиқов, бош котиб Шуҳрат Мамадалиевларларнинг сайи-ҳаракатлари таҳсинга сазовор. Чунки, ҳали юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз жаҳон чемпионатлари доирасида Олимпиадага уч йўлланмани қўлга киритмаган эди. Қолаверса, кечки дастурда икки нафар вакилимизнинг бронза медали учун имконияти мавжуд эканлигини инобатга олган ҳолда, айтишимиз мумкинки, медаллар сони бўйича ҳам вакилларимиз энг яхши натижани қайд этиш арафасида турибди. Демак, юнон-рум курашчиларимиз янги тарих яратмоқда десак, муболаға бўлмайди. Айнан, бу муваффақиятлар замирида юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, мураббийларнинг ўрни жуда муҳим саналади. Шу нуқтаи назардан, бироз бўлсада, жаҳон чемпионати таассуротларидан баҳраманд бўлиш мақсадида Ўзбекистон спорт курашлари Ассоциацияси бош котиби Шуҳрат Мамадалиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Барчаси ажойиб, давом этмоқда. Жаҳон чемпионати жуда юқори савияда ташкил этилган. Юнон-рум курашчиларимизнинг ҳам натижалари ёмон эмас. Хабарингиз бор, учта Олимпиада йўлланмасини қўлга киритдик. Медаллар сони бўйича ҳам энг яхши натижани қайд этиш арафасидамиз. Бу борада мураббийларнинг мехнатини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Уларнинг тактик қўлланмалари ўз самарасини бермоқда деб ўйлайман. Қолаверса, бу сафар йўлланмани қўлга кирита олмаган спортчиларимизни олдинда бир қатор муҳим турнирлар кутиб турибди. Айнан ўша мусобақаларда улар Токиога йўл олиш имкониятини қўлга кирита олади деган умиддамиз.

photo_2019-09-17_11-03-12

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ismoil Xoliqboyev
17/09/2019 14:42
UZBEGIM UG'LONLARIGA OMAT TILAGAN HOLDA RASIADAN $ISMOIL$