Юлия ва Лауранинг Лиондаги саргузаштлари

Германиялик Юлия Вахачик ва руминиялик Лаура Паар Лион шаҳрида ўтказилган теннис турнирининг жуфтлик баҳсларида ғолиб бўлди.

Улар сўнгги ҳал қилувчи финал учрашувида голландиялик Лесли Керкхове ва Бибиане Схоофсни 7:5, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, "Open 6 Sense" турнирининг ғолибасига айланган Вахачик ва Паар 10,952 евро пул мукофоти ва 280 рейтинг очкоси билан тақдирланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)