Юлдузларнинг кўз ёшлари (ФОТО)

Коронавирус эпидемияси туфайли юзага келган карантин вақтида ўқувчиларимиз учун қизиқарли маълумотларни беришда давом этамиз.

Жаҳон футболининг юлдузлари кўз ёшларини тийиб туролмаганини кўргансиз, албатта! Шу онларни B/R Football томонидан тақдим этилган суратлар орқали яна бир бор ёдингизга соламиз.

Европа Чемпионлар лигаси финалида жароҳат олиб, жамоасига ёрдам беролмаслигини билган Муҳаммад Салоҳнинг аччиқ кўз ёшлари!

photo_2020-03-31_16-44-56 (2)

 

ЖЧ-2018 йўлланмаси учун плей офф босқичида Италия терма жамоаси Швеция тўсинидан ўта олмади ва Жанлуижи Буффон сўнгги маротаба жаҳон чемпионатида ўйнаш орзусига эриша олмаганидан йиғлади.

 

photo_2020-03-31_16-44-56 (3)

 

2014 йилги жаҳон чемпионатининг ярим финал учрашуви кўпчиликнинг ёдидан ҳеч қачон чиқмаса кера. Йоахим Лёв шогирдлари мезбонларни 7:1 ҳисобида "қир тишлатган" ва ҳушчақчақ Давид Луизни ҳам кўзларидан ёш оққан.

 

photo_2020-03-31_16-44-56 (4)

 

Россия майдонлари мезбонлик қилган 2018 йилги мусобақада Испания плей-офф босқичида айнан, мезбонларга пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйганди. Мадрид клубининг ва терма жамоанинг сардори Серхио Рамос аламли мағлубиятдан кўз ёш қилганди.

 

photo_2020-03-31_16-44-56 (5)

 

2016 йилги Америка кубогининг финалида Аргентина терма жамоаси Чилига пенальтилар сериясида ютқазиб қўйди. 11 метрлик нуқтадан дарвозани нишонга ололмаган Лионель Месси аламда қолганди.

 

photo_2020-03-31_16-44-56

 

2004 йилги Европа чемпионатида ёш Криштиану Роналду финалда Грециядан қабул қилиб олинган мағлубиятдан сўнг, қаттиқ йиғлаганди. Эътиборли томони, мусобақанинг очилиш учрашувида ҳам греклар мезбонларни додини беришган ва якунда ҳам!

 

photo_2020-03-31_16-45-09 (2)

 

"Евро-2012" финалида Испания терма жамоаси Италияни йирик ҳисобда тор-мор келтирганди. Шу куни, беъзорилиги билан машҳур бўлган Марио Балотелли чемпионлик армонида "ёнганди".

 

photo_2020-03-31_16-45-09 (3)

 

2013/14 йилги Англия Премьер лигаси чемпионлигидан сўнг, кейинги мавсумдаги омадсизликдан "Ливерпуль"нинг ўша пайтдаги форварди Луис Суарес кўз ёш қилганди.

 

photo_2020-03-31_16-45-09 (4)

 

2014 йилги жаҳон чемпионатининг чорак финалида Бразилия терма жамоаси 2:0 ҳисобида Колумбияни мағлуб этаётган эди. Учрашувнинг 80-дақиқасида Хамес Родригес пенальтидан ҳисобни қисқартирган, аммо ўйин якунига қадар бошқа гол бўлмаган ва Хамес аламли мағлубиятни қабул қилиши қийин кечган.

 

photo_2020-03-31_16-45-09

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Alibek Narmamatov
01/04/2020 02:31
Ronalduning otasi vafoti etgan paytga to'g'ri kelgan edi bu o'yin.