Ёзда

Мадриднинг "Реал" клуби ёзги трансферлар даврида жамоанинг аксарият футболчилари билан хайрлашмоқчи.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра, “қироллик клуби” мавсумлар оралиғида харид қилинадиган янги футболчилар ва ижарада ўйнаётган футболчиларга жой бўшатиш мақсадида жамоанинг 11 нафар аъзосидан воз кечмоқчи.

"Сантьяго Бернабеу"ни Гарет Бэйл, Хамес Родригес, Мариано, Браим Диас, Альваро Одриосола, Лука Йович, Эдер Милитао, Альфонс Ареола, Лука Модрич, Марсело ва Лукас Васкес тарк этиши кутилмоқда. Айтиш керакки, кетадиган футболчилар рўйхати "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ва клуб президенти Флорентино Перес билан келишилган ҳолда тайёрланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)