Йовичнинг севгилиси унинг сирини очиб қўйди

“Реал”дан ўзинии кўрсата олмаган сербиялик ҳужумчи Лука Йович айни пайтда ижара асосида аввалги клуби “Айнтрахт” шарафини ҳимоя қилмоқда.

Йович Бундеслигада 13 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини тўрт марта аниқ нишонга олди.

Ишлари яхши кетаётганига қарамай, Йович Германия тарк этишни режалаштирмоқда. Унинг бу қарорини севгилиси София Милошевич ошкор қилиб қўйди.  Қизнинг айтишича, Лука икки ойдан кейин Мадридга қайтиб кетишни мўлжалламоқда экан.

Зинедин Зидан келаси мавсумда ҳам Йовичга ишонч билдирмаслиги ҳақиқатга яқинроқ. Шу боис, серб футболчиси бошқа жамоага сотиб юборилади. Унга Италия клубларидан, хусусан, “Милан”дан жиддий таклиф бўлмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)