Йович нега Сербия терма жамоасига чақирилмади?

"Реал" Мадрид клуби форварди Лука Йович Сербия терма жамоасининг Парагвайга қарши ўртоқлик ва Литвага қарши Евро-2020 саралашидан ўрин олган учрашувларга нега чақирилмагани маълум бўлди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра сербияликлар устози Любиша Тумбакович ўтган ой Люксембургга (3:1) қарши ўйинда қатнашмагани учун Йовични шу тариқа жазолашга қарор қилган. Таъкидлаш керакки, Йович ушбу ўйинда жароҳати сабаб иштирок этолмаслигини маълум қилган. Аммо, орадан 4 кун ўтиб “Реал” сафида “Леванте”га (3:2) қарши ўйинда майдонга тушган.

Юқоридаги ҳолат мураббийни жаҳлини чиқарди ва шу боис Йовични октябрь ойидаги ўйинларга чақирмасликка қарор қилган.