Йович ижарага кетиши мумкинлиги ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди
Ads

Мавсумлар оралиғида “Айнтрахт”дан “Реал” Мадридга кўчиб ўтган ҳужумчи Лука Йович ўзининг бошқа жамоага ижарага бериб юборилиши мумкинлиги ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдириб ўтди.

“Мен ҳамиша миш-мишлардан кулганман. Фаолиятимнинг бошидан бошлаб ҳар қандай мулоҳазаларга ўрганиб қолганман. Ким ҳақ эканлигини вақт кўрсатади”, - дейди сербиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” 21 ёшли Йовични жорий ёзги трансферлар даврида “Айнтрахт”дан 65 млн евро эвазига сотиб олган эди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар имзоланган.

Минбар

Барча блоглар