Ёш шахматчиларимиз Олимпиадада иккинчи бўлди

Мусобақада шарафини Халқаро тоифадаги гроссмейстерлар Абдусатторов Нодирбек, Синдаров Жавоҳир, ФИДЕ устаси Касимов Али, Мадаминов Муҳиддин, Халқаро тоифадаги спорт устаси Омонова Умида ҳимоя қилишди ҳамда турнирда қатнашган 250 ортиқ иштирокчи орасида жамоавий ҳисобда фахрли 2 - ўринни эгаллашди.

16 ёшгача бўлганлар орасида Бутунжаҳон Шахмат олимпиадаси 9 турдан иборат бўлиб, швейцарча тизимда бўлиб ўтади. 9 тур натижасига кўра, ҳамюртларимиз 15 очко жамғаришди. Биринчи ўринни Озарбайжон терма жамоаси 16 очко билан, 14 очко билан Беларус термаси учинчи ўринни эгаллашди.