Ёш боксчиларимиз Беларусда зафар қучди
Ads

Беларуснинг Минск шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида В.В. Ботвинник хотирасига бағишланган халқаро турнир якунланди. Унда жаҳоннинг 10 га яқин мамлакатидан келган чарм қўлқоп усталари рақобатлашди.

Мусобақада вакилларимиздан Асрорбек Шаҳобиддинов, Айдос Тагабоев ва Жаҳонгир Зокиров ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлуб этиб, якуда олтин медалга сазовор бўлди.

Финалгача муваффақиятли иштирок этган, аммо жароҳат сабаб ҳал қилувчи баҳсда рингга кўтарила олмаган Азизбек Тожиев ва Логин Петров кумуш медаль билан тақдирланди. Вазни 46 килограммгача бўлган Иқбол Қудратов эса терма жамоамизга учинчи кумуш медални келтирди. Шунингдек, Алохон Абдуллаев эса бронза медалига эга чиқди.

Қайд этиш лозимки, ушбу турнир октябрь ойида БААнинг Фужайра шаҳрида ташкил этиладиган Осиё чемпионати учун тайёргарлик вазифасини бажарди.