Яхшибоевга ярашган рейтинг. Ўзбек легионери тахтдан тушмоқчи эмас!

Беларусь чемпионатини ҳар бир турини таҳлил қилиб бораётган “Прессбол” нашри энг яхши футболчиларнинг янги рейтингини эълон қилди.

Жами 10 та тур якунлари бўйича тузилган рейтингда ҳамон ўзбекистонлик легионер Жасур Яхшибоев пешқадамлик қилмоқда. У рейтингнинг энг юқори поғонасини дастлабки турлардан бери ҳеч кимга бермай келмоқда.

Жасур Яхшибоев 10-тур учрашувида “Ислочь” дарвозасини ишғол қилиб, голлари сонини 7 тага етказди ва тўпурарлар баҳсида биринчи ўринга кўтарилди. Бундан ташқари, бу ғалаба эвазига “Энергетик-БГУ” мусобақа жадвалида иккинчи ўринга чиқиб олди.

Энг зўр футболчилар рейтинги билан танишинг:

1. Ж.Яхшибоев (Энергетик-БГУ) — 5.60 (10 учрашув)

08530d034e286ccbd731ea8069bdf30c

2.И.Стасевич (БАТЭ) — 5.55 (10)

2

3.Габриэл Рамос (Торпедо-БелАЗ) — 5.50 (9)

3_1

4.Г.Кадимян (Неман) — 5.44 (9), Н.Милич (БАТЭ) — 5.44 (8) Хачатурян (Торпедо-БелАЗ) — 5.44 (9)

1587757720_1

7.В.Лисакович (Шахтер) — 5.43 (10)

7_1

8. А.Носко (Энергетик-БГУ) — 5.40 (10), П.Нехайчик (БАТЭ) — 5.40 (10)

1044506002

10. В.Бушма (Торпедо-БелАЗ) — 5.38 (8), В.Горбачик (Торпедо-БелАЗ) — 5.38 (9)

image41131049_2d2fc6366fb91104d08626141f358440

Яхшибоевнинг голидан сўнг “Ислочь” бош мураббийи 10 йил бошқарган жамоасидан кетадиган бўлди

“Энергетик-БГУ”: Яхшибоев гол уришда, жамоа ғалаба қозонишда давом этмоқда (фото)

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)