Яхшибоев яна гол урди ва тўпурарлар баҳсида пешқадамга айланди

Айни пайтда Беларусь чемпионати 10-туридан ўрин олган “Ислочь” ва “Энергетик-БГУ” учрашуви давом этмоқда.

Ўйинда ўзбекистонлик легионерлар – Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров асосий таркибда ўйнамоқда.

Учрашувнинг 13-дақиқасида “Энергетик-БГУ” етакчиси Жасур Яхшибоев пенальтини аниқ амалга оширди. Шу билан ҳамюртимиз чемпионатдаги голлари сонини 7 тага етказиб, тўпурарлар баҳсида якка пешқадамга айланди.

Унинг асосий рақобатчиси – Гегам Кадимян 10-тур учрашувида рақиб дарвозасига йўл топа олмади. “Неман” вакили ҳисобида 6 та гол бор.

Ўйин давом этмоқда ва Жасур голлари сонини янада ошириши мумкин.   

“Ростов” Шомуродовнинг кетишига тайёргарлик кўряпти

Яхшибоевга яхши янгилик

Яхшибоевдан зўри йўқ!

Яхшибоевга қарши ўйнаган ҳимоячидан коронавирус чиқди

“Пахтакор” Яхшибоевни Европага трансфер қилишга тайёрлансин

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)