Яхшибоев келгуси турни ўтказиб юборади

"Энергетик-БГУ" ҳужумчиси Жасур Яхшибоев жамоасининг Беларусь чемпионатидаги навбатдаги ўйинини ўтказиб юборади. У бугун "Ислочь" жамоасига қарши (2:1) кечган учрашувда ҳакам томонидан огоҳлантириш олди. Бу унинг жорий мавсумдаги тўртинчи сариқ карточкасига айланди.

Шу боис, Яхшибоев 31 май куни чемпионат доирасида "Витебск" клубига қарши кечадиган беллашувни ўтказиб юборади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)