Яхшибоев ҳамон эътирофга муносиб!

Беларусь чемпионатининг якуний қисмига келиб,  “Шахтёр” шарафини ҳимоя қилаётган Жасур Яхшибоевнинг кўрсаткичларида пасайиш кузатилмоқда. Хусусан, узоқ муддат тўпурарлар пойгасида етакчилик қилган ҳамюртимиз сўнгги паллада БАТЭ ҳужумчиси Максим Скавишни олдинга ўтказиб юборди.

Жасурдан фарқли равишда рақиблар дарвозасини ишғол этишни канда қилмаётган Максим Скавиш голлари сонини 17 тага етказиб, Яхшибоевдан тўртта голга ўзиб кетди. Бу натижалари эвазига Максим чемпионатнинг энг яхши футболчилари рейтингида кучли ўнликка кириб, тўққизинчи поғонадан жой олди.

Жасур Яхшибоев тўпурарлар баҳсини бой берган бўлса-да, энг яхши футболчилар рўйхатидан ҳамон энг юқори ўринни эгаллаб турибди. Чемпионатнинг биринчи қисмидаги ажойиб ўйини эвазига умумий баллар ҳисобида рақобатчиларидан анча олдинга ўтиб кетган ҳамюртимиз орадаги фарқ қисқараётганига қарамай, мусобақа якунлангунича пешқадамлик мавқеини ўзида сақлаб қолади.

Умуман олганда, Олий лиганинг энг яхши футболчилари ўнлигидан фақат “Шахтёр”, БАТЭ ва “Торпедо-БелАЗ” жамоалари вакиллари ўрин олган.

Улар билан танишинг:

20201027111451

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)