Яхшибоев битта голга қанча вақт сарфламоқда?

Беларуслик футбол мутахассислари мамлакат олий лигаси тўпурарлари битта гол уриш учун қанча вақт сарфлаётганини ҳисоблаб чиқди.

Беларусь чемпионати дебютанти бўлган Жасур Яхшибоев бир мавсумнинг ўзида иккита жамоада тўп суриш имконига эга бўлди. “Пахтакор”да бош мураббий Шота Арвеладзе ишончини қозана олмаган Жасур ўзи учун янги марра – Беларусга кетиб жуда тўғри қилди. Камтаргина “Энергетик-БГУ”нинг таклифини қабул қилиб, қисқа фурсатда бу жамоанинг ҳақиқий етакчисига айлана олган ҳамюртимиз 14 та учрашувда 9 та гол урганидан кейин, Беларуснинг энг кучли клубларидан бўлган “Шахтёр”га кўчиб ўтди.

Яхшибоевнинг Беларусдаги муваффақиятли фаолияти унга Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳам йўл очди. У яқинда Вадим Абрамов ташкил қилган йиғинда иштирок этиб, эронликлар билан бўлган ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.  

uzb_mtj_mashgulot_SPORTS UZ_25

Жасур Солигорск жамоаси сафида ҳам тўпурарлик маҳоратини кўрсатмоқда. Бироқ, Жасурга барқарорлик етишмаяпти. Натижада 26-тургача тўпурарлар пойгасида етакчилик қилган ўзбекистонлик ҳужумкор футболчи ўз ўрнини БАТЭ ҳужумчиси Максим Скавишга бўшатиб берди.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, Жасурбек жами 22 та учрашувда рақиблар дарвозасига 13 та гол урган. Ўзбек футболчиси ҳар бир гол учун ўртача 139 дақиқа сарфламоқда. Бу Беларусь чемпионатидаги иккинчи натижадир.  Яхшибоев ҳар икки жамоа таркибида тўрттадан сариқ карточка олиб, умумий ҳисобда иккита учрашувда майдонга туша олмади. Агар у тартиб-интизом борасида ҳам ижобий ўзгариш қила олса, кўпроқ ўйинда ўйнар ва табиийки гол уриш учун кўпроқ имкониятга эга бўларди.

Биринчи ўринга тўпурарлар пойгасида бўлгани каби Максим Скавиш кўтарилиб олди. Тажрибали ҳужумчига 25 та баҳсда рақиблар дарвозасини 15 маротаба ишғол қилиш учун ўртача 104 дақиқа кифоя қилди.

14.03.2020_bate_dminsk_cup1.4_85-820x420_1

Кучли учликдан “Торпедо-БелАЗ” легионери Габриэл Рамос ҳам ўрин олди. Бразилиялик футболчи худди Жасур Яхшибоев сингари Беларусь чемпионатидаги илк мавсумида ўзини ҳар томонлама кўрсата олди. Рамос 24 та беллашувда ўз ҳисобига ўнта гол ёзиб қўйди. У ҳар бир голини 213 дақиқа кутяпти.

gabriel-ramos-torpedo-belaz-1584806798-34489

Жасур Яхшибоев айни пайтда яна икки кўрсаткич бўйича етакчилик мавқеини ўзида сақлаб турибди. Истеъдодли легионеримиз гол+пас тизими бўйича жами 18 очко (13 та гол + 5 та голли пас) тўплаб, рейтингда биринчи ўринда бормоқда.

Шунингдек, Яхшибоев мавсум бошидан буён чемпионатнинг энг фойдали ўйинчилари рейтингида пешқадамликни ҳеч кимга бермай келмоқда. Ҳамюртимиз гарчи 26-тур учрашувида сариқ карточкалари кўплиги туфайли ўйинга туша олмаган бўлса-да, фойдали футболчилар рейтингида ўз позициясини сақлаб қолди:

20201019160609

Яхшибоев пешқадамликни бой берди ёхуд кураш энди қизийди!

Чемпионлик тақдири ҳал бўлмоқда. Муҳим ўйинда Яхшибоев жамоасидан ғалаба кутамиз!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)