Яқинларини йўқотган Ҳабиб Нурмагомедов халққа мурожаат қилди

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов  коронавирус пандемияси муносабати билан доғистонликларга мурожаат қилиб, халқни бирлашишга чақирди.

Коронавирус  туфайли юз бераётган воқеалар юзасидан ҳамюртларимга, доғистонликларга мурожаат қиляпман. Ҳозир ҳамма бирлашадиган пайт. Тартибга, интизомга, шифокорлар талабига амал қилайлик. Вазият оғир. Шахсан менинг  яқин қариндошларимдан 20 нафардан ортиғи реанимацияга тушди. Уларнинг кўпи энди орамизда йўқ.

Интернетда отам ҳақида кўп ёзишяпти. Ҳақиқатан унинг аҳволи ўта оғир. Коронавирус туфайли юрагидаги муаммолар бошланди. Ўтган йили операция қилдиргандик. Операция яна такрорланди. Аллоҳдан уни қайтариб беришини сўраймиз. Аллоҳ барчамизга мададкор бўлсин!", - деди Ҳабиб Нурмагомедов.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
fc.navbahor
19/05/2020 09:28
Allox shifo bersin