Япония Олимпиячи спортчиларни вакцинация қилишни қўллаб-қувватлаш мажбуриятини олмоқда

Япония ҳукумати кейинги йилга кўчирилган Токио Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларни вакцинация қилиш ҳаракатларини қўллаб-қувватлаши юзасидан ХОҚга мактуб йўллади.

Япония ХОҚнинг ривожланаётган мамлакатларнинг спортчи ва расмий шахслари учун вакцина тақдим этишга бўлган интилишини қўллаб-қувватлайди. ХОҚ президенти Томас Бах 16 ноябрь куни бўлажак Олимпия ўйинлари муносабати билан мусобақа иштирокчиларининг иложи борича кўпчилиги вакцинация қилиниши истагини билдирган эди.

Томас Бах ХОҚ Ўйинларда иштирок этадиган спортчилар ва расмий шахсларни вакцинация қилиш харажатларини қоплаш масаласини кўриб чиқаётганлигини маълум қилган эди.

Япония ҳукумати ва Токио-2020 Ташкилий қўмитаси илгари Олимпиадада иштирок этишнинг шарти сифатида вакцинация қилинишни талаб этимасликни билдирган эдилар. Бироқ ўтган чоршанба куни “Вакцина пайдо бўлиши ҳолатида қандай иш кўриш” масаласини муҳокама қилишни бошлашларини баён этдилар.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар