Япония клуби дунёнинг эш ёши катта футболчиси билан шартномани узайтирди

Ўтган мавсум Япония олий лигаси йўлланмасини қўлга киритган "Йокагама" клуби ҳужумчи Кадзуёси Миура билан шартномани узайтирди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Февраль ойида 53 ёшини қаршилайдиган мамлакатнинг 4 карра чемпиони япон клуби сафида яна бир мавсум тўп суради.

Ортда қолган мавсумда беш учрашувда майдонга тушган футболчи энди фаолиятидаги 35-мавсумини ўтказади.