Январь ойида жанг қиладиган ўзбекистонлик профессионал боксчилар билан танишинг (Анонс)

2019 йил ўзбекистонлик профессионал боксчилар учун омадли келди десак янглишмаган бўламиз.Сабаби, чармқўлқоп усталаримиз томонидан интерконтинентал, интернационал, WBA Asia, WBC Asia каби камарлар қўлга киритилди. Бир қатор рейтинг жангларида муваффақият қозонишди. Қолаверса, янги йил аввалидан ҳақиқий чемпионлик камарини қўлга киритиш йўлида ажойиб замин тайёрлай олишди. Жумладан, Муроджон Аҳмадалиев ҳамда Қудратулло Абдуқаҳҳоровда шундай  имкониятлар пайдо бўлди. Айниқса, Муроджон ушбу титуллар учун 2020 йилнинг дастлабки ойидаёқ рингга кўтарилади.

Қуйида шу ва бошқа ўзбекистонлик боксчиларнинг январь ойида ўтказадиган жангларини эътиборингизга анонс тарзида ҳавола этамиз.

17 январь (АҚШ)

Шоҳжаҳон Эргашев (Ўзбекистон)- Адриан Эстрелла ( Мексика)

Ушбу жанг рейтинг мақомида бўлиб ўтади.

IMG_20200102_135315_888

19 январь (Жанубий Корея)

Абдурасул Исмоилов (Ўзбекистон) - Нуо Мин (Хитой)

63.5 кг вазн тоифасида бўлиб ўтадиган ушбу қарама-қаршилик ҳам рейтинг жанги ҳисобланади.Ушбу тўқнашув Сеул шаҳрида бўлиб ўтади.

IMG_20200102_183438_776

24 январь (Россия)

Муҳаммадсалим Сотволдиев (Ўзбекистон) -Герен Фонку (Камерун)

66.7 кг вазн тоифасида бўлиб ўтадиган мазкур жанг ҳам рейтинг мақомида бўлиб ўтади.

264337610_70112

24 январь (Россия)

Равшанбек Умурзақов (Ўзбекистон) - Эснейк Корреа ( Венесуэла)

Юртдошимиз бу сафар WBA Asia камарини ҳимоя қилади.

IMG_20200102_135310_413

30 январь (АҚШ)

Муроджон Аҳмадалиев (Ўзбекистон) -Даниэль Роман (АҚШ)

Мазкур жанг WBA ҳамда IBF йўналишидаги чемпионлик камари учун бўлади. АҚШлик боксчи ушбу камарларнинг амалдаги соҳиби саналади. Агар, юртдошимиз уни мағлуб эта олса, ўзбек профессионал боксида янги саҳифа очилади.

IMG_20200102_135323_576

Бу борада барча боксчиларимизга омад ёр бўлсин. Биз уларга ишонамиз!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Muzaffar blogger
02/01/2020 20:44
murodjon axmadaliyev bu oy uzbek boksda yangi saxifa ochadi Bilib olinglar jurnglistlar saxifani Ruslan Chagayev ochib bolgan saxifani vatananidan uzoqda bir necha yil yurib bizning madxiyamiz bizning bayrogimiz ostida chiqdi. U UZBEK BOKS QIROLI uni esinggizdan chiqarmanglar MURODJONga shunga oxshash nasib etsin Beliy tayson N1 UZBEKISTANA
&
02/01/2020 22:11
Янги саҳифа очилади.Аҳмадалиев АҚШда икки йўналиш чемпиони бўлади.Агар, ғалаба қозона олса...
&
02/01/2020 22:14
Руслан Чагаевга хурматимиз чексиз...Лекин у АҚШ рингларида чемпионликни қўлга киритмаган. Аҳмадалиев эса,АҚШ да нуфузли камарларни бира йўла икки йўналишникини қўлга киритади.Шу назарда тутилган!!!